09:15 (28.03.2023)

1739

Росздравнадзор рецепт асосида бериладиган дориларнинг онлайн савдоси учун биринчи рухсатномани берди

2023 йил 1 мартдан бошлаб, Россияда тажриба-синов тариқасида рецепт бўйича бериладиган дори-дармонларни онлайн сотиш бошланди, у уч йил, яъни 2026 йил 1 мартгача давом этади. 904 та ХПН (халқаро патентланмаган ном)даги дорилар синов лойиҳа рўйхатига киритилган.

Рецепт бўйича дори воситаларини масофадан сотишни қонунийлаштирадиган эксперимент Россия Федерациясининг учта субъектини қамраб олади: Москва шаҳри, Белгород ва Москва вилоятлари.

Росздравнадзор синов лойиҳани амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўрди: рухсат олиш учун электрон ариза шакли ишлаб чиқилган бўлиб, у расмий веб-сайтининг электрон хизматлар бўлимида жойлаштирилган. Шакл имкон қадар содда ва қулай тарзда ишлаб чиқарилган.

2023 йил 20 март куни “еAптека” МЧЖ тажриба-синов лойиҳасида иштирок этиш учун ариза берди. Росздравнадзор барча тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, 23 март куни “еAптека” МЧЖга тиббий мақсадларда фойдаланиш учун рецепт асосида бериладиган дори воситаларини масофавий чакана сотиш учун биринчи рухсатномани берди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech