15:00 (26.09.2023)

708

Самарқандда IV Евросиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда

Global Pharmaceutical Leaders’ Club томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган IV Евроосиё фармацевтика саммити ўз ишини бошлади.

Бу Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ҳар томонлама қамраб олган ягона конференциядир.

Офлайн саммитда 10 мамлакатдан фармацевтика бозорининг 250 дан ортиқ етакчи мутахассислар ва тартибга солувчилар, фармацевтика ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибюторлар ва дорихоналар тармоғидан 100 дан ортиқ маърузачилар иштирок этмоқдалар.

Шунингдек, тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигида барча тизим ташкилотлари раҳбарлари ва масъуллари иштирок этишмоқда.

Саммит дастури 20 дан ортиқ сессияларни ўз ичига олади, унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан бирга-бир учрашувлар ўтказилади.

Бугунги кун тартибидан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар, шунингдек, дистрибютор ва дорихона тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар жой олган.

Саммит доирасида Самарқанд шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилади. Шунингдек, “Eurasian Pharma Awards“” танлови ҳам ўтказилади.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech