08:47 (07.07.2023)

2361

Санитария-эпидеомология соҳаси ходимлари учун малака ошириш маркази ташкил этилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2023 йилдаги “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 272-сон қарори қабул қилинди. 

20 кишидан иборат Марказ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳузурида ташкил этилмоқда. Унинг вазифалари:

  • аҳолини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш йўналишида фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш;
  • ушбу соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. 

Марказ директори лавозими бўйича олийгоҳнинг деканига, ўринбсори – декан ўринбосарига тенглаштирилмоқда. 

Икки ой ичида Марказни тажрибали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш учун очиқ танлов ўтказилади. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.07.2023 йилдан кучга кирди.


Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech