14:28 (13.03.2023)

1633

Сарҳисоб ва таҳлил

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Ўзбекистон фармацевтика бозорида дори воситаларининг улгуржи ва чакана реализацияси билан шуғулланувчи йирик ташкилотлардан бири ҳисобланади. Компания тизимида 2000 га яқин дорихона бўлиб, уларнинг асосий қисми қишлоқ ҳудудларида жойлашган.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири бўлиб, 2022 йил давомида:

-соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига  246.2 млрд. сўмлик;

- бошқа даволаш профилактика муассасаларига 22.0 млрд.сўмлик;

- хусусий секторга 30.0 млрд.сўмлик;

- ҳарбий даволаш муассасаларига 11.4 млрд. сўмлик;

- ҚВП ва ҚОПларга 84.4 млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.

Компаниянинг умумий товар айланмаси 2022 йил якунлари бўйича 707.7 млрд. сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 455,4 млрд. сўмни, чакана товар айланмаси  252,3 млрд. сўмни ташкил этди. Соф фойда 5,4 млрд.сўм.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги  “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 13 тоифасига кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналар орқали  2022 йилда 523915 та рецепт орқали  27,1 млрд. сўм (2021 йилда  22,9 млрд. сўм)лик  дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси томонидан Давлат буюртмаси асосида 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 доза, 2022 йилда 2 347 000  доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар болалар, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар бепул эмланиши учун Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди. Бундан ташқари 2021 йил  давомида  34 956  флакон   ва  2022 йилда  955 145  флакон  инсулин кирим  қилинган.

Мурожаатларга тўхталадиган бўлсак, компанияга 2022 йил давомида  жисмоний ва юридик шахслардан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, компаниянинг веб-сайти, шунингдек, ёзма шаклда ва ишонч телефонлари орқали жами 213 та  мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг барчаси тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилган ҳолда, асосли жавоб қайтарилди. Яна бир янгилик, айни кунларда компаниянинг “doridarmon.uz” веб-сайти янги форматда, бугунги кун талабларига мос равишда янгиланиб, ишга туширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech