17:48 (05.09.2024)

622

Кумуш вирусларни йўқ қилади

Қадимда:

Қадимги Миср табиблари шикастланган терига кумуш пластинкалар қўйиб яраларни даволаган.

Шунингдек, қадимда сув идишларининг пастки қисмига кумуш буюмларни солиб қўйишган, бу билан сувни тозалашган ва дезинфекция қилишган.

Уруш йилларида ҳам кумуш сувлар ишлатилган - дори-дармонлар танқис бўлганда, аскарларнинг яраларини тозалаш ва даволаш учун қўлланилган, тўқималарни тиклаш жараёнини тезлаштирган.

Олтиннинг инкор этиб бўлмайдиган қийматига қарамай, қадимги даврларда тиббиёт кумуш анча қадрланган. Олижаноб "оқ" металл сеҳрли деб ҳисобланган: кумуш тақинчоқлар асаб тизимини мустаҳкамлашга, бош оғриғини енгиллаштиришга ва стрессни енгишга ёрдам беради.

Кумуш танга тиш оғриғини енгиллаштиради: бемор уни тиш ва милкининг орасида ушлаб туриши керак. Кумуш ва унинг бирикмалари ҳали ҳам стоматологияда кенг қўлланилади. Кумуш нитрат ёрдамида кариес даволанади ва тиш каналлари стерилизация қилинади, ҳамда кумуш кукуни - илдиз каналларини тўлдириш учун қўлланиладиган баъзи пломбаларнинг таркибий қисми саналади.

Ҳозир ва келажакда

Кумуш ионлари 650 дан ортиқ турдаги микробларга таъсир қилиши мумкин (улар орасида стафилококклар, стрептококклар, дизентерия ва тиф бактерияси), антибиотиклар эса фақат ўнлаб турдаги бактериялар билан курашиши мумкин. Бундан ташқари, антибиотиклар аллергик реакциялар ва ошқозон микрофлорасининг бузилишига олиб келиши мумкин.

Коллоид кумуш турли хил сабаблар билан келиб чиқадиган жароҳатлар, тери касалликлари, диабет, гастрит, артрит ва бошқа касалликларни даволаш учун ишлатилади.

2009-йилда авж олган А (H1N1) вируси ёки “чўчқа гриппи”нинг кенг кўламли эпидемияси япон олимлари учун кумуш нанозаррачаларнинг вирусга қарши фаоллигини ўрганишга туртки бўлди. Нанокумушнинг ингибитив таъсири аниқланди, бу ўхшаш вирусларнинг янги турларини йўқ қилиш учун дори воситаларини такомиллаштиришни бошлаб берди.

Ҳозирги вақтда олимлар кумушнинг вируслар таъсирини йўқотишга ёрдам берадиган хусусиятларини ўрганишни давом эттирмоқда. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech