09:44 (04.11.2024)
409
Олимлар тез-тез учрайдиган инфекциялар, миянинг хотира учун муҳим бўлган қисмларига таъсир қилиш орқали деменсия ривожланиш хавфини ошириши мумкинлигини аниқлади.
Тадқиқот Nature Aging журналида чоп этилди. Бу айниқса, кекса одамлар учун алоҳида хавф туғдиради.
Муаллифлар тадқиқотда қатнашган 982 иштирокчининг маълумотларини таҳлил қилиб, иштирокчиларнинг мия ҳажми ва инфекциялар тарихини кузатишди. Улар олтита инфекция катта мия ҳажмини йўқотиш билан боғлиқлигини аниқлади.
Ушбу касалликларга грипп, герпес вируслари, юқори ва пастки нафас йўлларининг инфекциялари, тери инфекциялари ва турли вирусли инфекциялар киради. Бундан ташқари, грипп ва герпес инфекциялари миянинг хотира учун жуда муҳим бўлган қисмларининг ҳажмин кичрайишига сабаб бўлади.
Олимларнинг таъкидлашича, бу натижалар инфекцияларнинг деменсия эҳтимолига таъсирини тасдиқлайди ва мия фаолиятидаги бузилишларнинг ривожланишини чуқур ўрганиш учун янги имкониятлар очади.