12:34 (15.08.2023)

2182

Шамоллашга қарши сувда эрувчан таблетка ва кукунлар

Қандай ҳолларда улар самарали?

Шамоллашга қарши кукунлар ва сувда эрувчан таблеткаларнинг асосий қисми шамоллаш ва грипп белгиларини бартараф қилишга қаратилган:

• бурун оқиши, аксириш ва бурун битиши;
• бош оғриғи;
• мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ;
• ҳарорат кўтарилиши;
• титроқ.

Бундай дорилар касалликнинг қўзғатувчиси — вирусларга таъсир қилмайди, балки тананинг касалликга бўлган умумий қаршилигини оширади ва умумий аҳволни яхшилайди. Улар вирусларга қарши воситаларга яхши қўшимча бўлиб хизмат қилади.

Қачон кукунлар ва эрувчан таблеткаларни қабул қилмаслик керак?

Қарши кўрсатмалар дорининг фаол ва ёрдамчи моддалари рўйхатига қараб белгиланади. Бир ёки бир нечта таркибий қисмларига бўлган ўта юқори сезувчанликдан ташқари, қуйидаги ҳолатларда шамоллашга қарши кукунлар ва эрувчан таблеткаларни қўллаш тавсия этилмайди:

• ошқозон-ичак трактининг эрозив - ярали касалликлари;
• қон кетиш тенденцияси ва қон ивишининг бузилиши;
• жигар ва буйракларнинг ўткир ҳамда сурункали касалликлари;
• спиртли ичимликлар билан бир вақтда қабул қилиш;
• қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши;
• кальцийнинг юқори миқдори;
• ҳомиладорлик ва лактация;
• ёш болалар (ёш чегараси турли бўлиши мумкин) ва бошқалар.

Кофеинли препаратлар тетиклантирувчи таъсири туфайли ётишдан олдин қабул қилмаган маъқул. Томирларни торайтирувчи компоненти бўлган воситалар гипертоник ва глаукома билан оғриган беморлар учун тўғри келмайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech