12:21 (07.08.2023)

1727

Смартфон - хавфли инфекциялар ташувчисидир

Мобил телефондаги бактериялар сони ҳожатхона ўриндиғига қараганда беш баравар кўпроқ.

Қўрқинчли туюлиши мумкин, лекин бу ҳақиқат. Смартфон доим қўлимизда туради, юзимизга теккизамиз, сумкалар ва чўнтакларимизда олиб юрамиз. Бундан ташқари, гаджет доимо намланади ва қизийди, бу эса зарарли микроорганизмлар кўпайиши учун энг мос муҳитдир.

Ўта “ифлос” смартфонлар овқатдан заҳарланиш, юз ва қўлларда тошмалар, ҳатто хавфли ичак инфекцияларини келтириб чиқариши мумкин.

Смартфонни нима билан тозалаш керак?

Смартфонни вақти-вақти билан микроблардан тозалаб туриш лозим. Бунинг учун уйдаги воситаларидан энг кенг тарқалган этил ва изопропил спирти, перикис водород ва натрий гипохлоритдан фойдаланиш мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech