16:07 (28.07.2023)
1844
Калифорния университети олимлари сигир сутида топилган казеин оқсили моддаси яра битишини тезлаштиришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Journal of The Royal Society Interface журналида чоп этилди.
Кичкина тери шикастланиши бўлган сичқонлар устида ўтказилган тажрибада муаллифлар казеиннинг яра битишига таъсирини ўрганишди. Ҳайвонлар уч гуруҳга бўлинган: биринчи гуруҳда улар казеинли бандажлар билан боғланган; иккинчисида - оддий бандажлар билан; учинчисида яра умуман даволанмаган. Казеинли боғлам сут оқсили ва поликапролактон бирикмасидан иборат эди.
Тадқиқотчилар сичқонлардаги ўзгаришларни 3, 7, 10 ва 14 кунларда яраларни суратга олиш, шунингдек уларни микроскоп остида текшириш орқали қайд этишди.
Шикастланишдан 14 кун ўтгач, казеин бинтлари билан ўралган яралар анъанавий бандаж гуруҳидаги ва даволанмаган гуруҳдаги яраларга қараганда анча самаралироқ даволанди. Бундан ташқари, казеинли бандажлар заҳарли эмаслиги исботланди ва сут оқсили билан даволанган яралар атрофида иммунитет ҳужайраларининг камайиши қайд этилди.
Казеин - сут эмизувчилар сутининг таркибидаги оқсил. Казеинга энг бой сут бу сигирнинг сути ҳисобланади (унинг 80 фоизини ташкил қилади). Бу жуда арзон модда, чунки у ёғсиз сут ишлаб чиқаришдан сўнг қолиб кетадиган маҳсулотдир. Охирги тадқиқотлар казеин микробларга ва яллиғланишга қарши самарали восита эканлигини кўрсатди.