12:30 (19.06.2023)
2485
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг май ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг таркибий тузилмалари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиш ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш натижаларига кўра соғлиқни сақлаш органлари томонидан 5 700 дан ортиқ ҳолатда (3000 дан ортиқ ҳолатда аризалар белгиланган муддатда кўриб чиқилмаган, 2000 дан ортиқ ҳолатда давлат хизматини кўрсатиш тарибига риоя этилмаган, 90 дан ортиқ ҳолатда фуқаролардан ортиқча ҳужжат олинган) давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаслик ҳолатлари аниқланган.
Натижада соғлиқни сақлаш органларининг 250 дан ортиқ ходимга нисбатан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида қонунчлик ҳужжатларини бузганликлари учун маъмурий жазо чоралари қўлланилди, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан 300 дан ортиқ тақдимномалар киритилиб, 50 дан ортиқ ходимлар интизомий жавобгарликка тортилди.