15:17 (30.10.2023)

979

"Соғлом авлод-миллат келажаги" халқаро конференцияси бўлиб ўтди

“Grand Mir Hotel” меҳмонхонасида "Sogʻlom avlod uchun" халқаро хайрия фонди ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Соғлом авлод-соғлом миллат" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда фонднинг маҳаллий ва хорижий ҳамкорлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар иштирок этди.

“Sogʻlom avlod uchun” халқаро хайрия фонди нодавлат жамоат ташкилоти бўлиб, 1993 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан ташкил топган.

Фонднинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни йўлида оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик олиб боришдан иборатдир. Шунингдек, Республикамиздаги энг чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли қатламини янада тиббий-ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш, оилаларда соғлом фарзанд туғилиши ва тарбияланиши, уларнинг тиббий психологиясини шакллантириш учун юксак масъулият билан узлуксиз ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, Республикамизда олис, бориш қийин бўлган туманлар аҳолисига тиббий-ижимоий патронаж тизимини яратиш, «Саломатлик» поездларини ташкил этиш, мураккаб тиббий операциялар ўтказилишига муҳтож болаларни етакчи хорижий клиникаларга даволанишга жўнатиш, турли ижтимоий фестиваллар, танловлар, спорт мусобақалари ҳамда ёш авлодни жисмоний, маънавий ва ақлий ривожланишига хизмат қилувчи кўплаб тадбирлар, лойиҳаларни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим.

Конференцияда “Sogʻlom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Бошқарув раиси Светлана  Инамова маҳаллий ташкилотлар, хусусан  “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси билан ҳамкорлигини алоҳида эътироф этди.

Конференция доирасида фонд ҳамкорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машариповга ҳам  халқаро хайрия фондининг "30 йил” эсдалик статуэткаси топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech