15:28 (03.07.2023)
2535
Юртимизда сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамров даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти.
Мамлакатимизда 2003 йилдан буён вакцинациядан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.
Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда полиомиелит касаллиги тугатилган.
Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлган.
Бу борадаги тизимли ишлар давом эттирилиб, 2023 йил бошидан бери 368 992 нафар 4 ойлик, 348 160 нафар 9 ойлик болалар полиомиелитга қарши эмланди.
Қўшни давлатлардаги эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда, мамлакатимизнинг Афғонистон, Тожикистон давлатлари билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятида 14 ёшгача бўлган 1 миллион 750 минг нафар бола ўртасида бу хасталикка қарши тозалов-эмлаш тадбирлари ўтказилди.