14:55 (10.10.2023)

988

ССВ: Тиббиёт ходими навбатдан ташқари малака тоифасини олиш бўйича аттестациядан ўтса, иш ҳақи оширилади

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин. 

Ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.

Навбатдан ташқари аттестацияда катнашиб, ундан ўта олмаган ходимларнинг малака тоифаси туширилмайди.

Даволаш-профилактика ташкилотлари раҳбарлари навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин шифокор ва фармацевтларни аттестациядан ўтиши лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши зарур.

Шунингдек, раҳбарият томонидан ходим тиббиёт ва фармацевтика ходимлари аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништирилиши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг малака ошириши ташкил этилиши лозим.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech