11:47 (15.05.2024)

2068

Стресс саратонга олиб келади - онколог

Стресс хавфли ўсмалар ривожланишига сабаб бўлиши мумкин – бу ҳақда онколог Евгений Черемушкин тушунтириш берди.

Шифокорнинг сўзларига кўра, агар одам узоқ вақт ёки сурункали стрессда бўлса, унинг иммунитети - тананинг саратонга қарши асосий ҳимояси пасаяди.

“Иммунитет - бу ўсимта ўсиши потенциали бўлган ҳужайралар пайдо бўлишига қарши бизнинг асосий ҳимоя тизимимиз. Шунинг учун стресс саратон ривожланишига бевосита эмас, балки билвосита таъсир қилади. Бинобарин, асабий одамлар саратон касаллигидан кўпроқ азият чекишади”.

Саратон белгилари тўсатдан вазн йўқотиш, ҳатто энг кичик жисмоний фаолликда ҳам чарчоқни ҳис қилиш ва заифлик бўлиши мумкин. Унинг таъкидлашича, онкология дастлабки босқичларда аломатсиз ривожланади, шунинг учун ўз вақтида текширувдан ўтиб туриш жуда муҳимдир.

Черёмушкин тери, ўпка ва ичакларга алоҳида эътибор беришни тавсия қилди – айнан шу органлар салбий экологик омилларга биринчи бўлиб жавоб бериб, саратон статистикасида етакчилик қилади

Узоқ муддатли стресс иммунитет тушишига сабаб бўлиши билан бир қаторда юрак-қон томир ва асаб тизими касалликларига олиб келиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech