17:15 (07.07.2023)
2281
Бўлажак мутахассислар учун ўтказилган акушерлик ва гинекология бўйича синов имтиҳонида ChatGTP сунъий интеллектга эга чатбот қўшимча тайёргарликсиз қатнашган иштирокчиларга қараганда яхшироқ натижа кўрсатди. Ушбу тажриба тадқиқотнинг бир қисми сифатида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади сунъий интеллект бўлажак шифокорлар учун имтиҳон топшириқларини қандай бажаришини аниқлаш эди.
ChatGTP бемор билан мулоқот қилишда ҳамдардлик кўрсатиш, анамнез маълумотларини йиғиш ва клиник маълумотларга асосланган ҳолда фикр юритиш каби жиҳатлар бўйича юқори балл олди. Тадқиқот American Journal of Obstetrics and Gynecology журналида чоп этилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, чатбот томонидан тўпланган ўртача балл 77,2 фоизни ташкил этган бўлса, одамлар ўртача 73,7 фоизни олишга муваффақ бўлишди. Шунингдек, сунъий интеллект ҳар бир топшириғни ўртача 2 дақиқа 54 сонияда бажарган. Бироқ, топшириқларни бажариш учун рекорд вақтга қарамай, ChatGTP баъзи саволларга жавоб беришда иштирокчилардан ўта олмади. Максимал холисликни таъминлаш учун барча имтиҳон топширувчиларнинг жавоблари аноним равишда имтиҳон комиссиясига тақдим этилди.