11:47 (03.10.2023)

2328

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди

Пенсилвания университети (AҚШ) тадқиқотчилари коронавирусга қарши мРНК ваксиналарини ишлаб чиққани учун тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди.

2023 йил учун физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Пенсилвания университети (AҚШ)дан Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди, уларнинг ишлари коронавирусга қарши мРНК ваксиналарини яратишга асос бўлган. Бу ҳақда 2 октябр, душанба куни Швеция пойтахтида ушбу мукофотни топширувчи Стокголмдаги қироллик Каролина тиббий-жарроҳлик институти маълум қилди.

Ўтган йилларда тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари

Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти жами 113 марта берилган бўлиб, 2022 йилгача 225 нафар ғолиб аниқланган.

Швециялик биолог Сванте Пабо 2022 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. У йўқ бўлиб кетган гоминидлар геноми ва инсон еволюцияси соҳасидаги кашфиётлари учун лауреатга айланди.

2021 йилда америкалик тадқиқотчилар Девид Жулиус ва Aрдем Патапутян физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Улар инсон танасининг ҳарорат ва тегинишни ҳис қилишига имкон берувчи рецепторларни кашф етгани учун мукофотни олди.

2020 йилда гепатит C вирусини аниқлашга катта ҳисса қўшган америкалик вирусологлар Харви Олтер, Чарлз Райс ва британиялик Майкл Хаутон мукофот ғолиблари бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech