08:56 (16.08.2023)

2640

Eurasian Pharma Awards: Евросиёнинг энг яхши фармацевтика компаниялари Самарқандда тақдирланади

26-28 сентябр кунлари Самарқандда ИВ Евросиё фармацевтика саммити бўлиб ўтади. Мукофот лауреатлари ИВ Евросиё фармацевтика саммити доирасида тақдирланадилар. «Global Pharmaceutical Leaders» клуби фармацевтика соҳаси етакчилари ўртасида кетма-кет тўртинчи йил ушбу танловни ўтказмоқда.

«Eurasian Pharma Awards» нима?

Eurasian Pharma Awards — Ўрта Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика саноатининг етакчи компаниялари ва мутахассисларини бирлаштирадиган ёрқин тадбирдир. Танлов соҳанинг хилма-хиллиги ва инновацияларини акс эттирувчи 16 йўналишдаги номинациялар «Йил компанияси (маҳаллий ва халқаро)», «Йил дистрибютори», «Йилнинг энг яхши дорихоналар тармоғи», «Йил экспортчиси», «Йил инновацияси», «Йилнинг рақамли лойиҳаси» ва бошқалар бўйича ўтказилади. Бу сизнинг илғор тажрибалар, ютуқлар ва фармацевтика ривожига қўшган ҳиссаларингизни намойиш қилиш имкониятидир.

Аризалар 18 август кунига қадар мукофот веб-сайтида қабул қилинади. Ғолиблар 31 августга қадар Ўрта Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа фармацевтика бозорлари экспертларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади. Шунингдек, уч кун давомида юздан ортиқ маърузачилар Ўрта Осиё, Кавказ ва Шарқий Европада саноатни ривожлантириш тенденцияларини муҳокама қиладилар.

Танловда қандай қилиб иштирок этиш мумкин?

Танловда қатнашиш бу инновациялар ва ютуқларингизни жаҳон ҳамжамияти билан баҳам кўриш имкониятидир. Аризалар 18 августга қадар қабул қилинади ва ғолиблар 26 сентябр куни бўлиб ўтадиган Евросиё фармацевтика саммити тантанали маросимида эълон қилинади.

Аризалар веб-сайт орқали қабул қилинади.

Евросиё фармацевтика саммити ҳақида батафсил маълумот веб-сайтда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech