09:00 (12.11.2023)
1318
2006 йил 12 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида" ги Қонинига кўра ноябр ойининг иккинчи якшанбаси "Тиббиёт ходимлари" куни этиб белгиланган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келган.
Қадрли шифокорлар, ҳурматли фармацевтлар, азиз тиббиёт ходимлари!
Касбингиз шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр тиббиёт ходимларининг меҳнати ила инсонларнинг ҳаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.
Муҳтарам Президентимиз "Халқ тиббиёт соҳасига қанчалик ишонса, давлатга ҳам шунчалик ишонади. Халқ кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози бўлса давлатдан, бугунги сиёсатдан ҳам рози бўлади",-деб бот-бот таъкидламоқдалар.
Халқимизнинг розилиги йўлида олиб бораётган ишларингиз бардавом бўлишини, хонадонларингиз тинч, дастурхонларингиз тўкин, машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат ҳамроҳ бўлишини тилаймиз!