15:05 (17.08.2023)

2168

TikTokда дори-дармонларни Tic Tac қутиларида ташишни маслаҳат берувчи видеолар тарқалмоқда

ТikTokда саёҳат пайтида сумка ёки чемодандиги жойни тежаш учун дори-дармонларни Тic Tac қутиси ичига солишни тавсия этилган видео тарқалди. Видеода парвоз вақтида багажда жой тежаш учун дори-дармонларни асл ўрамидан олиб чиқиб, Тic Tac контейнерига ўтказиш тавсия этилади.

Фармацевтика маҳсулотларини қадоқлаш бўйича мутахассис Стив Браунетт-Гейлнинг сўзларига кўра, сумкада жой тежаш учун ўз соглигини хавф остида қолдириши мумкин.

Aксарият мамлакатлардаги қоидалар чегарадан ўтаётганда дори воситаларини асл ўрамида сақлашни талаб қилади. Aгар у асл ўрамда бўлмаса ёки ёрлиғи аниқ бўлмаса ёки ўқиб бўлмаса, аэропорт хавфсизлик хизмати уни аниқлай олмайди. Бу шубҳа уйғотиши мумкин, бу эса, ўз навбатида, парвоздан қолиб кетишга олиб келиши мумкин", деди мутахассис.

Бу дори қадоқларини алмаштиришнинг ягона натижаси эмас: асл қадоқдан олиб ташланган дори ўз самарасини йўқотиши мумкин - фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотлари учун қадоқлаш материалларини эҳтиёткорлик билан танлайдилар, чунки дорилар ёруғлик, намлик ва ҳаводан ҳимояланган бўлиши керак, бу омиллар самарадорликни пасайтириши мумкин.

Бир томондан,ТikTok каби платформалар соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари учун фойдали бўлиши мумкин. Масалан, улар кенг жамоатчилик учун ахборот кампанияларини ўтказиши, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиши ва ҳоказода ёрдам бериши мумкин. Бошқа томондан, ижтимоий тармоқлар даҳшатли маслаҳатлар манбаига айланмоқда. Овқат ҳазм қилиш касалликлари ҳафталиги конференциясида тақдим этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, "цирроз" ёки "жигар касаллиги" калит сўзларини ўз ичига олган барча ТikTok видеоларининг 40 фоизи нотўғри маълумотлар ва даволаниш усулларини тарғиб этиб келмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech