17:45 (01.11.2024)
705
Қон танадаги кўплаб муҳим функцияларни бажарадиган суюқ тўқимадир. У кислородни ташийди ва тўқималаримизни "озиқлантиради", ҳужайра чиқиндиларини тўплайди ва вируслар ҳамда бактериялардан ҳимоя қилади.
12-асргача одамлар жигар қон айланиши учун жавобгар деб ўйлашган. Тоғда яшовчи халқлар у ерда инсон руҳи жойлашганига ишонишган. Қадимги Хитойда бу орган тананинг "онаси" ҳисобланган, чунки у танамизга ҳаво ва озиқ-овқат билан кирадиган барча ёт нарсаларни фильтрлашга қодир. Aммо 17-асрда инглиз олими Вильям Гарвей юрак қонни бутун танада ташиш учун масъул эканлигини аниқлади.
Бугунги кунда қоннинг характерга таъсири ҳақида илмий далиллар мавжуд эмаслигига қарамай, Японияда танишув жараёнида қон гуруҳи сўралади. Биринчи қон гуруҳининг эгалари бепарво ва хушмуомала, иккинчи қон гуруҳи эса жиддий ва зерикарли эканлигига ишонишади. Японлар учинчи қон гуруҳга мансуб одамларга ижодкорлик билан шуғулланишни тавсия қиладилар - улар изланувчан ва ижодкордир. Ва тўртинчи қон гуруҳи эгалари икки юзламачи, хотиржам ва совуқ қонли ҳисобланади. Шунингдек, Японияда қон гуруҳи кўпинча танишиш, ишга ёллаш, спорт ва парҳез танлашда ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин.
Бутун тананинг қони юрагимиз орқали бир соат ичида тахминан 70-100 марта оқиб ўтади ва шу билан бирга доимий равишда янгиланиб туради. Ва агар катта ёшлиларнинг барча қон томирлари бир қаторга қўйилса, унинг узунлиги тахминан 100 минг км. ни ташкил қилади. Бу масофа Ер экватори атрофида икки марта айланишга етади.
Қулоғимизга денгиз чиғаноғини қўйганимизда, денгизнинг овози эшитилаётгандек туюлади. Aммо бу аслида атроф-муҳитдан акс эттирилган товушлар ва томирлар бўйлаб ҳаракатланадиган қоннинг овози. Бизнинг бутун танамиз томирлар билан қопланган. Вояга етган инсон танасида уларнинг узунлиги 95 минг км дан ошади. Қон томирлари орқали қон барча органларга, шу жумладан қулоқларга етиб боради. Шунинг учун қулоғимизга чиғаноқни қўйганимизда, қоннинг ҳаракатини эшитамиз.