10:14 (15.03.2023)

3027

Тошкент шаҳрида "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар" мавзусида халқаро конференция ўтказилди

Унда давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлари вакиллари билан бир қаторда "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси мутахассислари ҳам иштирок этди.

Мазкур конференцияда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламаси, ундаги муаммо ҳамда ечимлар, маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни истеъмолчиларга етказишда реклама ва тўғри маркетинг ёндашувининг аҳамияти, Молиявий хизматларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари: Европа амалиёти мавзуларида конференцияда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда Ўзбекистон ҳамда халқаро ташкилотлар раҳбар ва масъул вакилларининг соҳадаги янгилик, муаммо ва ечимлар юзасидан тақдимотлари бўлиб ўтди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech