17:27 (14.08.2023)
2015
Шу жумладан, Даун синдроми бўлган 113 нафар кичик беморлар ҳам текширувдан ўтказилди.
Пойтахтимиздаги кўп тармоқли “Ҳумо Aрена” мажмуасида болаларнинг кўз саломатлигини асрашга бағишланган хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Тошкент халқаро тиббиёт маркази TIMC кўмагида турли ёш гуруҳлари, жумладан, Даун синдромли болаларда кератоконус борлигини аниқлаш учун скрининг текшируви ўтказилди. Бундай текширувдан кўзланган мақсад жиддий бузилишлар ёки уларни даволамаса кўриш қобилиятининг доимий йўқолишига олиб келадиган ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
Кератоконус - шох парданинг юпқалашиши ва биомеханик мустаҳкамлигини пасайишига олиб келадиган касаллик бўлиб, шоҳ парда конус шаклини олади. Шох парда шаклининг ўзгаришининг бир қатор аломатлари мавжуд: кўриш ўткирлигининг ўзгариши, кўзойнаклар ва контакт линзалари билан тўлиқ тузатиб бўлмайдиган кўриш ўткирлигининг пасайиши ва ёруғлик манбалари атрофидаги ореолалар.
Кератоконус бутун дунё бўйлаб болалар ва ўсмирларда олдини олиш мумкин бўлган кўрликнинг асосий сабабидир. Илмий адабиётларга кўра, кератоконус билан касалланиш умумий аҳоли орасида 1:1500 беморни ташкил этади. Даун синдромли инсонлар умумий аҳолига қараганда 300 мартагача кўпроқ бу касалликдан азият чекади. Ўзбекистонда ҳар йили 370 га яқин болалар ушбу синдром билан туғилади. Бу кўрсаткич ҳар 100 000 мингта янги туғилган чақалоққа 46 та шундай бола тўғри келишини кўрсатади.
Тадбир аввалида швейцариялик хирург-офталмолог, кератоконусни аниқлаш ва даволаш соҳасида халқаро экспорт, профессор Фарход Ҳафезий йиғилганларни қутлади ва “Даун синдромли болаларда кўзлар саломатлиги” мавзусида маъруза қилди.
“Ҳанузгача кератоконус ҳақидаги билимлар даражаси Марказий Осиё офталмология жамоатчилиги орасида ниҳоятда чекланган. Шикоятларнинг йўқлиги сабабли касаллик ўтказиб юборилади, шу туфайли беморларда камдан-кам ҳолларда ташхис қўйилади ва шунинг учун даволанмайди. Даун синдромли инсонларда ирсий мойиллик ҳисобига кератоконус сезиларли даражада юқори хавф туғдиради”, - дейди профессор Фарход Ҳафезий
“TIMC болалар ва ўсмирларда глобал кўрликни асосий сабаби бўлган – кератоконус бўйича мутахассисларни ўз ичига олган офталмология соҳасидаги илғор тажриба марказини ишга туширишни режалаштирмоқда. Мазкур тадбир TIMC нинг ижтимоий содиқлиги ва беморларни даволашда илғор тажрибани бўлишишга қатъиятини намойиш қилади”, – деб таъкидлайди “TIMC ” Бош директори Раъно Одилова.
Тадбир давомида “Ҳумо Aрена”да болалар учун аниматорлар билан машғулотлар, танловлар, ўйинлар ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Улар ота-оналари билан биргаликда спорт мажмуаси билан танишиб, фигурали учиш бўйича терма жамоа машғулотларини томоша қилишди. Текширувлар якунида барча иштирокчиларга совғалар топширилди.