17:15 (07.08.2023)

2466

Туберклёзга қарши вакциналар 100 йил олдин яратилган ва улар талаб даражасида эмас — ЖССТ раҳбари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг қайд этишича, ҳозир дунёда қўлланилаётган туберкулёзга қарши вакциналар бундан юз йил аввал яратилган ва уларнинг самарадорлиги талаб даражасида эмас.

“Халқаро ҳамжамият коронавирус пандемиясидан тўғри сабоқ чиқариши керак, — дейди ЖССТ раҳбари. — СOVID-19 бизга эпидемиологик хатар исталган пайтда пайдо бўлиши мумкинлигини кўрсатди.  Шунга қарамай, жуда қисқа муддатда бу хавфли инфекцияга қарши самарадорлиги юқори вакциналар яратишга муваффақ бўлдик. Туберкулёзга қарши эмлаш воситаларини тайёрлашга эса бир неча ўн йил олдин киришилган. Аммо изланишлар кескин "оқсамоқда". 

Маълум қилинишича, ҳозир силга қарши 16 та янги вакцина яратиш устида иш олиб бориляпти. Энг муҳими, бу жараённи ҳукуматлар, бизнес ва илмий доиралар ҳамда кенг жамоатчилик кўмагида тезлаштириш мумкин.

Шу боис Т. Гебрейесус бу борада махсус кенгаш тузишни таклиф қилди. Кенгаш силга қарши янги вакциналарни яратиш, шунингдек, уларни лицензиялаш ва эрта фойдаланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга ёрдам беради.

Ҳозирги вақтда дунёдаги ягона лицензияланган силга қарши вакцина БЦЖ, бўлиб, у юз йил олдин ишлаб чиқилган. Гўдаклар ва ёш болаларда касалликнинг оғир шаклларини олдини олишда ўртача даражада самарали, аммо бутун дунё бўйлаб сил касаллиги тарқалишининг қарийб 90 фоизини ташкил этувчи ўсмирлар ва катталарда тегишли ҳимояни таъминлай олмайди.

ЖССТнинг янги тадқиқотига кўра, агар 50 фоиз самарали вакцина ишлаб чиқилса, 25 йил ичида 76 миллионгача янги сил касаллиги, 8,5 миллион ўлим, 42 миллион антибиотикли даволаш ва 6,5 ​​миллиард доллар сарфланишининг олдини олиш мумкин.

Aгар 75 фоиз самарали вакцина ишлаб чиқилса, бир вақтнинг ўзида 110 миллион янги сил касаллиги ва 12,3 миллион ўлимнинг олдини олиш мумкин.

ЖССТ тадқиқотчилари, шунингдек, 50 фоиз самарали вакцинага сармоя қилинган ҳар бир доллар соғлиқни сақлаш харажатларининг олдини олиш ва самарадорликни оширишда етти долларлик иқтисодий даромад келтириши мумкин деган хулосага келишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech