12:04 (25.09.2023)

1959

Маҳаллий шифохоналарга дори-дармонларни сотишга рухсат берилиши мумкин

Россияда бир гуруҳ сенаторлари ва Давлат Думаси депутатлари маҳаллий касалхоналарга қишлоқлардаги дорихоналар ва фелдшер-акушерлик пунктлари (ФAП) билан бир хил асосда дори воситаларини сотишга рухсат беришни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этдилар. Ушбу қарор, қонун чиқарувчиларнинг фикрича, қишлоқ аҳолисини керакли дори воситалар билан таъминлашга ёрдам беради.

Такидланишича, фақат дорихоналар мавжуд бўлмаган қишлоқлардаги маҳаллий шифохоналар дори воситаларининг чакана савдосини амалга ошириши мумкин. Бошқа тиббий ташкилотлар учун мавжуд чекловлар сақланиб қолади.

Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, агар тиббиёт ходими фармацевт ёки провизор мутахассислиги бўйича ўқитилган бўлса, маҳаллий шифохоналарда дори воситаларини сотиши мумкин бўлади. Тушунтириш хатида қайд этилганидек, аҳоли сони камайганига қарамай, аҳоли пунктларида маҳаллий тиббиёт муассасалари ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Ташаббус муаллифларининг қайд этишича, қишлоқ аҳолисини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларини (ногиронлар, фахрийлар ва пенсионерлар) дори воситалари билан таъминлашдаги қийинчиликлар маҳаллий шифохоналарга дори воситаларини сотиш учун рухсатнома бериш зарурлигини тасдиқлайди.

Қайд этилишича, туман касалхоналари амбулатория ва тез тиббий ёрдам пунктларига қараганда каттароқ ва кўпроқ имкониятларга эга, шунинг учун у ерда фармацевтика тартиб-қоидаларига риоя қилган ҳолда дори-дармонларни сақлаш пунктларини ташкил этиш, тиббиёт ходимларини тақсимлаш ва ўқитиш, шунингдек, дори воситаларининг маркировкалаш жараёнига риоя этилишини таъминлаш осонроқ.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech