09:00 (17.09.2024)

436

Коронавирус ва карантин ўсмир қизларнинг миясини 4 ёшга қаритди — тадқиқот

Вашингтон университети олимлари PNAS журналида эълон қилган мақолада ёзилишича, коронавирус пандемияси ва карантин оқибатида ўсмир қизларнинг мияси 4 ёшга қариган.

Ўсмирларнинг мия тузилмасига салбий таъсир кўрсатган нарса — карантин шароитидаги қаттиқ тартиб ва у билан боғлиқ ижтимоий ҳимояланиш, яъни таъбир жоиз бўлса «уй қамоғи».

Тадқиқотда 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган 150 нафар ўсмир қатнашди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, пандемия таъсирида инсон мияси ярим шарлари пўстлоғида юпқалашиш қайд этилган, бу ҳолат айниқса қизларда яққол намоён бўлган. Нега айнан қизларда? Чунки улар ўз қувонч ва ташвишларини ўртоқлашиш учун тез-тез дугоналари билан кўришиб туришлари керак. Карантин эса бунга чек қўйган.

Олимларнинг фикрича, пандемия чекловлари сабабли шартли равишда ўғил болаларнинг мияси 1,4 ёшга, қизларнинг мияси 4,2 ёшга улғайган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech