08:59 (08.11.2024)

503

Қандли диабет ёшларга қандай хавф туғдиради?

Британиялик олимлар ёшлигида қандли диабет билан касалланган одамларда 40 ёшдан кейин мазкур касаллик ривожланганларга қараганда хавфли оқибатлари юқорироқ эканлигини аниқлашди.

Тадқиқот натижалари The Lancet Diabetes & Endocrinolog журналида чоп этилди.

Бир гуруҳ тадқиқотчилар 4550 нафар 25 ёшдан 65 ёшгача бўлган янги қандли диабет ташхиси қўйилган беморларни соғлигини 30 йил давомида кузатиб боришди. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, ушбу турдаги касалликларга эрта чалиниш кўзнинг шикастланиши (диабетик ретинопатия) ва буйрак етишмовчилиги каби асоратлар хавфини оширади, шунингдек, эрта ҳаётдан кўз юмиш эҳтимолини оширади.

Бундан ташқари, эрта ташхис қўйилган ёшларда қондаги қанд миқдорини назорат қилишда доимий қийинчиликлар юзага келади, бу ҳам касалликнинг кечишини оғирлаштиради. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, 2-тоифа диабетга чалинган ёш (40 ёшгача) беморларда юқори қанд миқдори қонга узоқ вақт таъсир қилиши умр кўриш давомийлигини қисқартириши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech