16:23 (10.07.2023)
2535
BMJ журналида 18,5 йил давом этган тадқиқот натижалари ҳақида мақола чоп этилди.
Тадқиқот натижасида шакарли ичимликларни (шу жумладан янги сиқилган шарбатларни) мунтазам истеъмол қилиш барча сабаблардан ҳаётдан кўз юмиш ва юрак-қон томир тизими касалликларидан алоҳида ўлим хавфининг сезиларли даражада ошиши билан аниқ боғлиқлиги кўрсатилди. Шу билан бирга, сув, қаҳва, чой ва ёғсиз сутни мунтазам истеъмол қилиш ўлим хавфини камайтириши ҳам исботланган.
Ёғли сут ўлим ва юрак қон томир касалликлари ривожланиш хавфини оширди, аммо шакарли ичимликларга қараганда камроқ. Шакар ўрнини босувчи моддалар (фруктоза, стевия, сорбит ва шу кабилар) билан ичимликларни меёрида истеъмол қилиш ўлим даражасининг пасайишига олиб келиши ҳам тадқиқот жараёнида исботланган. Лекин уларни ҳам кўп истеъмол қилиш соғлиқ учун зарарлиги ҳам такидлаб ўтилган.