09:45 (23.09.2024)
779
AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) AstraZeneca компаниясининг бурунда қўлланиладиган гриппга қарши вакцинасини тасдиқлади.
Бу мустақил фойдаланиш учун мўлжалланган биринчи вакцина. ФДA маълумотларига кўра, FluMist -тиббиёт муассасасига боришни талаб қилмайдиган гриппга қарши биринчи вакцина саналади.
AstraZeneca вакцинани онлайн дорихоналар орқали сотишни режалаштирмоқда. FluMist-га буюртма беришдан аввал қабул қилувчилар ундан фойдаланиш мумкинлигини тасдиқлаш учун текширувдан ўтиши керак бўлади.
Вакцина биринчи марта 2003 йилда тасдиқланган, аммо уни фақат тиббиёт ходимлари қўллашлари мумкин эди. Вакцина грипп вирусининг заифлашган жонли штаммларини ўз ичига олади.