08:58 (04.10.2024)

382

Австралиялик олимлар диққатни жамлолмайдиган одамлар учун бош тасмасини ўйлаб топишди. Бу нима учун керак?

Австралиянинг Neurode стартапи диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик бузилишини (ДEГБ) даволашга ёндашувни ўзгартирувчи ишланма ҳақида эълон қилди. Тадқиқотчилар анъанавий дори-дармонлар ўрнига, инвазив бўлмаган енгил электр мия стимуляциясидан фойдаланишни таклиф қилишди. Тасмани кунига 20 дақиқа тақиш кифоя.

New Atlas портали маълумотларига кўра, стартапга беш ёшида ДEГБ ташхиси қўйилган невролог Натали Гуайярд асос солган. Муҳандис Дамиан Софревски билан биргаликда у қурилма учун 3,7 млн.доллар сарфлади ва қурилмани кўнгиллиларда синаб кўришни бошлашга тайёр.

Қурилма бош миянинг катта майдони бўлган префронтал қобиқ (ПФC) учун энгил электр стимуляциясини таъминлайди. Префронтал қобиқ ҳиссиётларни, ижро этувчи функцияни ва диққатни назорат қилади.

Ижодкорларнинг таъкидлашича, тасма кунига 20 дақиқа тақилганда мияга диққатни жамлаш, хотира ва импульсларни бошқаришга ёрдам беради. Neurode мия мониторинги иловасига уланади ва префронтал қобиқ фаолияти маълумотларини смартфон орқали кузатиш мумкин бўлади. Рей номли сунъий интеллект ёрдамчиси иловага интеграция қилинган бўлиб, биринчи навбатда фойдаланувчиларга қурилмани созлаш ва кун давомида ўз фаолиятини тизимлаштиришда ёрдам беради.

Диққат етишмаслиги ва гиперактивлик бузилиши - мактаб ёшидаги болаларнинг 5-8% да учрайдиган ва 60% ҳолларда вояга этгунга қадар давом этадиган невропсихологик касаллик. Ўғил болаларда бу синдром қизларга қараганда 4-5 марта кўп учрайди.

Баъзи болаларда касаллик белгилари ўсмирлик даврида йўқолади. Аммо болаларнинг ярмида ДЕГБ белгилари ўсмирлик ва балоғат ёшида давом этади (айниқса, улар даволанмаса). Патология ўндан ортиқ аломатларга эга. Энг тез-тез учрайдиган ҳолатлар — узоқ вақт давомида диққатни жамлай олмаслик, бепарволик, эътиборсизлик, безовталик, жаҳлдорлик ва паст хотира.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech