15:08 (18.07.2023)

2228

Айрим тиббиёт муассасаларида янги лавозимлар жорий этилади

2023 йил 1 августдан айрим тиббиёт муассасаларида қуйидаги лавозимлари жорий этилади.

• туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;

• стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;

• стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

023/2024 ўқув йилидан “Психиатрия”, “Тиббий психология” ва “Наркология” клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади.

2023 йил 1 июлдан туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларидаги психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларидаги психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech