09:03 (12.03.2024)

512

Ҳуснбузарларга қарши CLEARASIL ва CLINIQUE воситалари таркибида канцероген моддалар аниқланди

Clinique ( Estee Lauder), Up & Up (Target) ва Clearasil (Reckitt Benckiser) номли ҳуснбузарларга қарши воситалар таркибида кўп миқдорда кимёвий бензол канцерогени аниқланди, деб хабар беради Valisure мустақил америка лабораторияси.

Valisure AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига маҳсулотларни қайтариб олиш, текшириш ва саноат йўриқномаларини кўриб чиқиш бўйича ариза юборди.

Estee Lauder акциялари 2 фоизга тушиб кетди. Valisure маълумотларига кўра, Proactiv, PanOxyl, Walgreens ҳуснбузарларга қарши совуни ва Walmart Equate Beauty хуснбузарларга қарши кремида ҳам бензол топилган.

Valisureнинг таъкидлашича, ҳуснбузарни даволашда қўлланиладиган воситаларда бензоил пероксид "қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори" бўлиши мумкин.

Valisureга кўра, бензоил пероксид асосидаги ҳуснбузарни даволашда ишлатиладиган, рецепт бўйича ва рецептсиз сотиладиган воситаларда бензол "қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори миқдорда" бўлиши мумкин.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech