11:47 (10.09.2024)
447
Aмерика бозорида инсулин қабул қилмайдиган катта ёшли беморларда глюкоза даражасини узлуксиз назорат қилишга мўлжалланган Aбботт компаниясининг рецептциз бериладиган Линго тизими пайдо бўлди.
Глюкоза даражасини узлуксиз мониторинг қилиш тизими Bluetooth орқали смартфонга уланиш имкониятига эга бўлган танга ўлчамидаги тери пластирлари кўринишида. Бундай технология глюкоза даражасини ўлчаш учун бармоқни тешишга ҳожат қолдирмайди.
Глюкоза даражасини узлуксиз ўлчаш тизими қандли диабет билан оғриган беморлар орасида катта талабга эга. Бундай қурилмаларнинг сотув ҳажми миллиард долларга етмоқда ва ишлаб чиқарувчилар ўз саломатлиги ҳақида қайғурадиган истеъмолчиларга эътибор қаратган ҳолда бозорни кенгайтиришга интилмоқда.
"Саломатлик ҳолатини акс эттирувчи кўрсаткичларни кузатиш имконияти катта қизиқиш уйғотади," - деди Линго ишлаб чиқарувчи бўлими раҳбари Оливе Ропарс.