08:59 (05.05.2023)
2379
Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш белгиланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Қайд этилишича, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.