15:07 (08.08.2023)
1959
Одатда юқумли касалликларда (ОРВИ, грипп ва бошқалар) нафас олиш органлари яллиғланганлиги учун йўтал пайдо бўлади. Касалликларининг дастлабки кунларида балғам ажралиши қийин бўлган қуруқ йўтал кузатилади, ва у аста-секин нам шаклга айланади.
Aнъанавий равишда дориларни "йўталга қарши" ва "йўтал учун" воситаларига бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга йўталга қарши дорилар киради. Улар марказий ёки периферик асаб тизимининг айрим қисмларини блокировка қилиш орқали йўтал рефлексини бостиради.
Бундай дорилар йўтал беморнинг ҳолатини ёмонлаштирса буюрилади. Улар касалликнинг бошланишида мунтазам қабул қилинмаслиги керак, чунки балғамнинг кочишини тохтатиб, касалликнинг кечишини мураккаблаштириши мумкин.
Иккинчи гуруҳига, яни "йўтал учун" болган дориларга қуйидагилар киради:
▫️ Муколитиклар - қуюқ балғамни юмшатади ва уни ўпка ва бронхлардан чиқиб кетиши учун тайёрлайди;
▫️ Балғам кўчирувчи, яни суюқлашган балғамни чиқишига ёрдам беради.
Йўтал учун ва йўталга қарши препаратларни бирга қабул қилиш мумкин эмас. Чунки ҳаёт учун хавфли бўлган бронхоспазм вужудга келиши мумкин.