11:49 (14.08.2024)

883

Оропуш безгаги: ЖССТ ушбу хавфли вирус сайёҳлар орқали кенг тарқалиши мумкинлигидан хавотирда

Кейинги ойларда жаҳон матбуотида Оропуш безгаги билан боғлиқ эпидемиологик вазият бўйича хабарлар тарқалди. Ҳатто июль ойи сўнгида бу тропик касалликдан Бразилияда икки аёл вафот этгани маълум қилинди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса мазкур хавфли инфекция аҳоли ва сайёҳлар ўртасида кенг тарқалиши ҳамда кўплаб нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда.

Чунки хасталик ўчоқлари одатда Марказий ва Жанубий Америка минтақаларида аниқланаётганди. Аммо бу йил у Куба, Италия ва Испания каби мамлакатлар бўйлаб ҳам ёйилди.

Оропуш безгаги — Зика ва Денге исититмалари сингари касалликлар оиласига мансуб вирус. У инфекция ташувчи чивинлар чақиши орқали юқади. Бу вирусга қарши вакцина мавжуд эмас.

Хасталик юқори тана ҳарорати, бош, мушаклар, қорин ва бўғинлардаги оғриқлар, кўнгил айниши, тошмалар, титроқ каби аломатлар билан намоён бўлади. Ҳозирча бу вирусга қарши вакциналар ва алоҳида даволаш курси мавжуд эмас. 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech