11:07 (03.05.2023)

2516

ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган яна бир йўтал сиропидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Маршалл ороллари ва Микронезияда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган хавфли йўтал сиропи юки топилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

ЖССТ Panjob QP Pharmachem Ltd томонидан ишлаб чиқарилган Guaifenesin TG сиропининг синовдан ўтказилган намуналарида “қабул қилиб бўлмайдиган миқдорда диэтилен гликол ва этилен гликол” борлигини таъкидлади.

Сироп таркибидаги иккала бирикма ҳам одамлар учун заҳарли ва истеъмол қилинган тақдирда ўлимга олиб келиши мумкин. ЖССТ баёнотида кимдир препарат оқибатида касал бўлган-бўлмаганига аниқлик киритилмаган.

QP Pharmachem Ltd бошқарув директори Судҳир Пазакнинг айтишича, компания барча тартибга солувчи рухсатларни олгандан кейин 18 346 та сироп партиясини Камбоджага экспорт қилган. У мазкур маҳсулот Маршалл ороллари ва Микронезияга қандай етиб келганини билмаслигини айтди.

ЖССТ баёнотида айтилишича, кўкрак қафасидаги йўтал аломатларини йўқотиш учун ишлатиладиган маҳсулот Австралия дори воситалари бошқармаси, Терапевтик товарлар бошқармаси томонидан синовдан ўтган.

Сироп Ҳаряна штатида жойлашган Тrillium Pharma томонидан сотилган. Тrillium вакили ва Ҳиндистон ҳукумати мазкур хабарга муносабат билдирмаган.

“На кўрсатилган ишлаб чиқарувчи, на сотувчи ЖССТга ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати бўйича кафолат бермаган”, — дейилади ташкилот баёнотида.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech