17:02 (06.07.2023)
2984
Япониялик олимлар томонидан инновацион дори ишлаб чиқилди. У инсонларга учинчи тиш тўпламини ўстиришга имкон беради. Бир йилдан кейин клиник синовларни бошлаш режалаштирилмоқда.
Япониялик олимлар одамларга янги тиш ўстириш имконини берувчи янги дори яратишда муваффақиятга еришди. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одам учинчи тиш тўплами учун зарур бўлган ҳамма нарсага ега, аммо бу жараён маълум бир оқсил томонидан блокланади.
Нашрнинг таъкидлашича, препарат сичқонлар устида ўтказилган аввалги тажрибаларда самарали бўлиб, "учинчи авлод" тишларининг ўсишига ёрдам берган.
“Янги тишларни ўстириш ғояси ҳар бир тиш шифокорининг орзусидир. Мен аспирантурада ўқиётганимда бу борада ишлаганман. Мен буни уддалай олишимга ишончим комил еди”, деди Осакадаги Китано тиббиёт институти йетакчи илмий ходими Кацу Такахаши.
Такахашининг тадқиқот гуруҳи тиш ўсишини чеклайдиган УСAГ-1 оқсилига еътибор қаратди. Ушбу оқсилнинг функциясини блокировка қила оладиган нейтраллаштирувчи антитело ишлаб чиқилган. Дори сичқонларга берилди ва уларда янги тишлар чиқишни бошлади.
Препаратни инсон фойдаланиши учун тайёрлаш ишлари аллақачон олиб борилмоқда. Aввало, дори туғма омиллар туфайли катталар тишларининг тўлиқ тўпламини йўқотган беморларга мўлжалланган. Бу "адентия" деб аталади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, келажакда препарат кенгроқ қўлланилиши мумкин.
Препаратнинг клиник синовлари 2024 йилнинг июлига режалаштирилган. Улар дорини 2030 йилгача умумий фойдаланиш учун чиқаришни режалаштиришмоқда.