12:55 (10.06.2024)

242

Ёзнинг жазирамасида саломатлик учун нималарни ёдда тутиш керак!

Ёз мавсумида минтақамизга хос бўлган қуруқ иссиқ ҳаво кузатилади. Айниқса, сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳарорат юқорилаб боряпти.

Шундай экан бундай пайтда қандай тавсияларга амал қилиш керак?

-Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Мавсумга мос бундай либослар терини қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоялаб, унинг нафас олишига ёрдам беради ҳамда тана қизиб кетишининг олдини олади. Тадқиқотларга кўра, қизил, кулранг ва сариқ рангли кийимлар иссиқликни, ялтироқ ва шойи матолар эса ультрабинафша нурларини яхши қайтаради.

- Қуёш нурларида бош кийим кийиб юриш лозим. Чунки бош териси бошқа тери каби қуёш нурларидан куйишга мойил.

- Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаган маъқул.

- Иссиқ об-ҳавода кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш зарур. Сабаби улар бутун организмга, ошқозон ичак йўллари фаолиятига салбий таъсир этади. Қолаверса, салқин ичимлик ичганда тонзиллит каби сурункали касалликлар кучайиши мумкин.

Бундан ташқари, чанқоқ пайти олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар, яшил ва ўсимлик чойлари (ялпиз, ромашка ва бошқалар) чанқоқни тез босади.

- Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech