15:00 (05.09.2024)
868
Одатда, инсулин ҳақида фақат диабет тўғрисида гап кетганда эшитамиз. Аммо бу гормон яна нималар учун жавобгар?
Инсулин қондаги қанд миқдорини бошқаради ва метаболизм учун жавобгардир. Унинг асосий вазифаси- озиқ-овқатдан энергияни тана ҳужайраларига этказиб беради.
У глюкоза билан биргаликда ишлайди: глюкоза учун ҳужайрага йўл очади ва ортиқча шакарни сақлаб қолиш учун мушаклар, жигар ва ёғ тўқималарига йўналтиради.
Аммо бу инсулиннинг ягона роли эмас. Шунингдек, у:
• жароҳатларнинг битишига ёрдам беради;
• аминокислоталарни етказиб беради;
• ёғ синтезини тартибга солади;
• натрийнинг организмдан чиқишини назорат қилади.
Инсулин ошқозон ости бези томонидан ишлаб чиқарилади. Унинг ичида махсус "лангерганс ороллари" деб аталувчи ҳужайралар бор. Улар соғлом одамларда қондаги қанд миқдорини кузатиб боради ва керакли миқдорда гормон ажратади. Агар инсулин кам бўлса, қанд қонда қолади ва организм ҳужайралари етарлича озиқланмайди. Агар инсулин жуда кўп бўлса, у ҳолда қанд тезда ҳужайраларга тушади ва одамда яна овқатланиш истаги пайдо бўлади.