12:05 (17.08.2023)
1874
65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” сиропини тарқатувчилар мажбурий тестлардан ўтказмаслик учун маҳаллий амалдорларга 33 минг доллар пора берган.
Давлат айбловчиси Саидкарим Оқиловнинг сўзларига кўра, Quramax компанияси бош директори Сингх Раҳвендра Пратар дори воситаларини экспертиза ва стандартлаштириш маркази текширувидан ўтказиб юбориш учун мансабдорларга пора берган.
16 август куни бўлиб ўтган судда 21 судланувчининг 20 нафари Ўзбекистон, бир нафари эса ҳиндистонлик бўлган.
Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси ишлаб чиқарадиган дори-дармонларни Ўзбекистонда сотадиган Quramax Medical компаниясининг раҳбарларидан икки нафари Ўзбекистон, бир нафари Ҳиндистон фуқароси ҳисобланади.
Судда сўзга чиққан Пратар айбловларни рад этди. Аммо 33 минг долларни "миннатдорчилик белгиси" сифатида амалдорларга етказиш учун воситачига берганини тан олган.