11:30 (14.06.2023)
1689
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ю. Хўжаобод туманидаги автомобиллар бозори ёнида 1120 дона “Регапен” ва 100 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Нурафшон кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. ўзининг “SPARK” русумли автомобилида 272 дона “Регапен”, 2 дона “Тропикомид” ва 1 дона зарли қоғозга ўралган сарғиш рангли сақичга ўхшаш моддани ўтказиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.