14:50 (02.08.2023)

2204

Заиф эшитувчи болалар Давлат ҳисобидан қўшимча 2 000 та рақамли эшитиш мосламаси билан таъминланади

Президентимизнинг “Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилганидек, 2024 йилдан бошлаб:

Аудиоскрининг натижаси бўйича аниқланган заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қўшимча йилига камида 2 000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг вақтинча қисқартириладиган ўрин-жойлари ва штат бирликлари ҳисобидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудий филиаллари қабул-диагностика бўлимида туну кун хизмат кўрсатадиган қўшимча оториноларинголог ва юз-жағ жарроҳи штат бирликлари киритилади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли вазирликлар билан биргаликда оториноларингология бўйича амбулатор ва стационар шароитда ёрдам кўрсатувчи давлат тиббиёт муассасалари учун штат нормативларини қайта кўриб чиқиш ҳамда келгусида эҳтиёждан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар киритиб бориши белгиланган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech