17:56 (13.08.2024)
845
Юрак-қон томир ва онкологик касалликларнинг олдини олиш учун мол ва қўй гўштини парранда гўшти билан алмаштириш керак.
Бундай фикрни ТАСС нашрига шифокор-диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург билдирди.
Унинг сўзларига кўра, қизил гўшт истеъмолининг кўпайиши билан юрак ишемик касаллиги, атеросклероз ва йўғон ичак саратони каби ҳолатлар билан боғлиқ. Агар инсон хавф гуруҳида бўлса, уни ҳар куни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Қизил гўшт қовурилган ҳолда бўлса, хавф ортади. Парранданинг баъзи жойлари кўринишидан қизил бўлса ҳам, у қизил гўшт ҳисобланмайди.
“Парранда гўштини етарли миқдорда истеъмол қилиш юрак-қон томир, онкологик касалликларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини кўрсатадиган эпидемиологик тадқиқотлар мавжуд. Қизил гўшт ўрнини босадиган нарса бор,” - деди Гинзбург.
Унинг айтишича, хавф гуруҳига 40 ёшдан ошган, ортиқча вазнга эга, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолар бўлган одамлар киради. Шифокор бундай одамларга қизил гўшт истеъмолини кунига бир порциягача камайтиришни маслаҳат берган. "Агар бу қизил гўшт сосискалар, колбасалар, гўштни чуқур қайта ишлаш маҳсулотлари сифатида келса, хавф ортади," - деди мутахассис.
Гинзбург, шунингдек, қизил гўштни суюқ таомларда меъёрида истеъмол қилиш мумкинлигини таъкидлади, агар унда гўшт миқдори 50 граммдан ошмаса. Қуюқ таомларда гўшт миқдори одатда 100 грамм ва ундан кўп бўлади.