17:25 (10.08.2023)

1877

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дорисидан 65 нафар бола ҳалок бўлган - Олий суд

Эртага соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида Док-1 Макс” бўйича 21 нафар шахсга очилган жиноят иши кўриб чиқилади.

Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари эртага, 11 август куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида бошланади.

Иш доирасида:

  • С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистонда туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори),
  • С. К (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган),
  • ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) айблов эълон қилинган.

Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech