17:00 (12.10.2023)

1210

Ўзбекистонда гриппга қарши эмлаш бошланмоқда — қандай вакциналар бор?

Ўзбекистонда гриппга қарши эмлаш бошланмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.
Қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабековнинг қайд этишича, гриппга қарши эмлаш тадбирлари касаллик мавсуми кўтарилишидан, ноябрь-декабрь ойларидан бир ой олдин бошланади.
Вакциналар хавф ости гуруҳи, яъни жамоатчилик билан ишлайдиган аҳоли қатлами: ўқитувчилар, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари, меҳрибонлик ва саховат уйлари ходимлари ва у ерларда истиқомат қилувчи шахсларга қилинади.
Оддий аҳоли хусусий эмлаш пунктларига бориб эмланиши мумкин.
Вакциналар Россия, Франция, Германия давлатларида ишлаб чиқарилган ва тегишли лаборатория текширувларидан ўтказилган. Ваксинани олиш ихтиёрий.
Қўшимча қилинишича, вакцина олганда оғриқ, тана ҳароратини кўтарилиши, ҳолсизлик кузатилиши мумкин. Бундан зинҳор чўчиш керак эмас, бегона оқсил организмга кирганда организм унга муносабат билдириши бу табиий ҳол.
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech