09:00 (04.07.2024)

1548

ЖССТ тамаки чекишни ташлаш бўйича биринчи клиник даволаш йўриқномасини эълон қилди

ЖССТнинг  тамаки чекишни ташлаш бўйича биринчи йўриқномасида тамакига қарамликни енгишга ёрдам берадиган ёндашувлар комбинациясидан, шу жумладан соғлиқни сақлаш муассасаларида хатти-ҳаракатлар, рақамли ечимлар ва фармакологик ёндашувлардан фойдаланишни тавсия қилади.

Қўлланманинг мақсади ҳар қандай турдаги тамакидан воз кечишни хоҳловчи 750 миллиондан ортиқ тамаки фойдаланувчиларига ёрдам беришдир. Ушбу тавсиялар тамаки маҳсулотларининг ҳар хил турларига, шу жумладан сигареталар, калянлар, тутунсиз тамаки маҳсулотлари, сигаралар, қўлда ўралган ва иситиладиган тамаки маҳсулотларига қарамликни енгишга ҳаракат қилаётган катталар учун долзарбдир.

"Бу мамлакатларга одамларни чекишни ташлашга ва тамаки билан боғлиқ касалликларнинг глобал юкини камайтиришга самарали ёрдам берадиган асосий воситаларга эга бўлиш имконини беради."-деди ЖССТ Бош директори доктор Тедрос Адханом Гебрейесус.

Дунё бўйлаб 1,25 миллион тамаки истеъмолчиси бор, шундан истеъмолчиларнинг 60 фоизи - 750 миллиондан ортиқ киши тамакига қарамликдан воз кечишни хоҳлайди, аммо, бу одамларнинг 70% самарали чекишни ташлаш хизматларидан фойдаланиш имконига эга эмас. Ушбу бўшлиқ соғлиқни сақлаш тизимлари олдида турган кўплаб муаммолар, жумладан, ресурсларнинг етишмаслиги билан боғлиқ.

Дори-дармонлар ва хулқ-атвор терапиясининг комбинацияси тамаки чекишни ташлашга уринишларнинг муваффақиятини сезиларли даражада ошириши мумкин. Мамлакатлар, айниқса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда, уларни бепул ёки субсидия асосида таклиф қилиш орқали бундай даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини ошириш мумкин.

ЖССТ тамакига қарамликни даволашда самарали дори сифатида варениклин, никотин ўрнини босувчи терапия, бурпропион ва цитизиндан фойдаланишни тавсия қилади.

ЖССТ 2023 йилда тавсия этилган дори воситаларининг мавжудлигини ошириш мақсадида тамаки истеъмоли касалликларида қўлланиладиган тиббий маҳсулотларни олдиндан квалификация қилиш тартибини бошлади. 2024 йил апрел ойида Kenvue компаниясининг никотинли сақич ва никотин пластри ЖССТнинг дастлабки квалификациясини олган биринчи никотинни алмаштириш терапияси маҳсулотига айланди.

ЖССТ тиббий ёрдам кўрсатувчиларга режалаштирилган ёрдам турлари қаторига хулқ-атвор терапиясини, шу жумладан соғлиқни сақлаш мутахассиси билан қисқа (30 сониядан 3 минутгача) маслаҳатлар, шунингдек, хохловчиларга хулқ-атворни қўллаб-қувватлашнинг янада интенсив шаклларини (индивидуал, гуруҳ ёки телефон орқали маслаҳат) таклиф қилади. Бундан ташқари, рақамли техналогиялар, айниқса электрон матнли хабарлар, мобил смартфон иловалари ва интернет дастурларидан қўшимча воситалар ёки ўз-ўзига ёрдам воситалари сифатида ишлатилиши мумкин.

ЖССТ дунё бўйлаб тамаки чекишни тўхтатишга муҳтож бўлган миллионлаб одамларнинг саломатлигини яхшилаш учун соғлиқни сақлаш муассасалари, сиёсатчилар ва манфаатдор томонларни ушбу кўрсатмаларни қабул қилиш ва улардан фойдаланишга чақирди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech