Янгиликлар

not found

Германиядаги аксарият дорихоналар ёпилди

14 июнь куни Германия федерал фармацевтика уюшмалари иттифоқи бутун мамлакат бўйлаб норозилик куни эълон қилди. Шу боис мамлакатдаги аксарият дорихоналар ёпилди. Намойишлар мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида, жумладан Берлин, Дюсселдорф, Мюнстер, Висбаден, Марбург ва Аугсбургда бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар дорихоналарга қўшимча молиявий ёрдам ва бюрократик тизимни соддалаштиришни талаб қилмоқда. Германия соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида Берлиндаги идораси олдидаги норозилик намойиши суратини жойлаштирди. Унда оқ халат кийган ва баннерлар кўтарган юзлаб одамлар акс этган. “Deutsche Apotheker Zeitung” газетасининг полицияга таяниб хабар беришича, Берлиндаги намойишда 3800 нафарга яқин одам қатнашган. Аввалроқ, Германияда узоқ вақт давомида дори-дармонлар, жумладан антибиотиклар, оғриқ қолдирувчи воситалар, болалар учун сироплар ва саратонга қарши дори воситалари етказиб беришда узилишлар кузатилаётгани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, апрель ойида мамлакатда 480 номдаги дори-дармон тақчиллиги кузатилган. Ўз навбатида, Германия федерал тиббиёт палатаси ҳукуматни хориждан дори-дармонларни етказиб беришда узоқ вақт давом этаётган узилишлар фонида ҳаётий муҳим дори воситаларининг миллий захирасини яратишга чақирди.

  • 15 Июнь, 14:31
  • Батафсил
not found

«Нейромидин 20 мг таблетки №50 таблеток» дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» томонида ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги айрим дорихоналардан харид қилинган «Нейромидин 20 мг таблетки №50 таблеток» (серия 40220, яроқлилик муддати 02.2025, АО «Олайнфарм») қалбакилаштирилган дори воситаси эканлиги аниқланди. Ушбу дори воситасини муомаласига чек қўйиш мақсадида, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтмаган, қалбакилаштирилган дори воситаси зудлик билан муомаладан чиқарилиши ҳамда дори воситаларининг инсон соғлиғига зарарли таъсирини тасдиқловчи фактлар аниқланган тақдирда муомаладан чиқариш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўқ қилиниш бўйича тегишли кўрсатма берилди. Ҳурматли тадбиркорлар! Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий ва жиноий жавобгарликлар билан бир қаторда лицензия талаб ва шартларининг қўпол бузилиш ҳолати деб баҳоланиб, лицензияни бекор қилинишига асос бўла олади. Сизларни ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатига йўл қўймаслик ва уни бартараф этиш чораларини кўришингизни сўраймиз.

  • 15 Июнь, 12:19
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech