Янгиликлар

not found

2030 йилга бориб дунёда қандли диабет билан касалланганлар сони 643 миллионга етиши мумкин

Дунёда қандли диабетга чалинганлар сони ортиб бормоқда. 2021 йилги маълумотларга кўра, сайёрамизда 537 миллион ёши катта инсонлар диабет билан яшайди, бу ҳар ўнинчи кишидан бири диабедга чалинган деганидир. 2021 йилда диабет 6,7 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. Aгар бу тенденция давом этса, расмий прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб дунёда бундай ташхис билан касалланганлар сони 643 миллионга ва 2041 йилга келиб 783 миллион кишига кўпаяди. Хавф омиллари Қандли диабет ривожланишининг хавф омиллари: ортиқча вазн, семириб кетиш, ирсият, одатдагидек паст жисмоний фаоллик; ҳомиладорликда қандли диабед ёки аёллар учун ҳомиланинг катта туғилиши, артериал гипертензия, "ёмон" холестерин даражасининг кўтарилиши - паст зичликдаги липидлар ёки триглицеридлар, паст даражадаги "яхши" холестерин - юқори зичликдаги липидлар, юрак-қон томир касалликлари мавжудлиги. "Ушбу хавф омилларининг баъзиларини ўзгартириш, уларни камайтириш ёки бутунлай йўқ қилиш мумкин. - Хорижий барча клиник тавсияларда биринчи ўринда турмуш тарзини ўзгартириш, углевод алмашинувини назорат қилиш, қон босими ва юрак-қон томир хавф омилларини камайтириш туради. Юқори вазн ва чекиш сўнгги 30 йил ичида беморларда ногиронлик учун асосий хавф омилларидан бири бўлиб турибди" - дейди эндокринолог. Чекишни ташлаш Чекиш 2-тоифа диабет билан оғриган беморлар учун асосий хавф омилларидан биридир. Чекиш ва қандли диабет ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик батафсил ўрганилган. Кўпгина тадқиқотларга кўра, фаол чекувчиларда чекмайдиганларга қараганда диабет ривожланиш хавфи 30-40% га юқори. Чекишни ташлаш тавсия этилади ва вазн ортиши хавфи мавжуд бўлса ҳам зарур, чунки вазн ортиши чекишни ташлашнинг афзалликларини камайтирмайди, дейилади Европа Кардиология Жамияти кўрсатмаларида. Оксфорд университетида ўтказилган 8 йиллик тадқиқотга кўра, бироз вазн ортган ҳолда чекишни ташлаган беморларда юрак хуружи хавфи юқори даражада 67 фоизга ва инсулт хавфи 25 фоизга камайган.

  • 12 Июнь, 15:20
  • Батафсил
not found

Ҳамкорлик  фаолият самарадорлигини оширади

Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ҳамда “Дори-Дармон” АК бошқарув раиси Умида Салихбаева, шунингдек, вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахимжон Бобоев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов “Сирдарё Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Улар дастлаб, жамиятда GDP талаблари асосида қайта таъмирланаётган омборхона билан  танишди. Шунингдек, бугунги кунда жамиятда олиб борилаётган ишлар, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш борасида кўрилаётган чора тадбирлар, омборхонадаги мавжуд дори воситалари ва уларни сақлаш шароитлари билан танишишди.  Ва келгусида  амалга оширилиш керак бўлган ишлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр алмашди. Вилоят ҳокими А.Маҳмудалиев “Сирдарё Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш йўлида  ҳокимлик ҳам ўз кўмагини беришга тайёрлигини қайд этди. Жамият омбори Муносиб дистрибьюторлик амалиёти стандартларига (GDP)  мувофиқлиги жиҳатидан сертификатлаш жараёнини тезлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. GDP – бу фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги узлуксиз назоратни таъминловчи қоидалар тизими бўлиб, жамиятнинг  дори воситаларини олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, сифатли ва самарали эканлигини кафолатлайди. Эслатиб ўтамиз, “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 14 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастурига уланган бўлиб, бу дастур беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради.

  • 12 Июнь, 12:00
  • Батафсил
not found

ССВ: Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун "Саломатлик поезди" йўлга чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда яна бир саломатлик акциясига старт берди. Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган. "Саломатлик поезди"га 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган бўлиб, улар орасида профилактика мақсадида қабул қилинадиган витаминлар, микроэлементлар ҳамда кардиологик, эндокринологик дори-дармонлар, шунингдек, шахсий гигиена воситалари мавжуд. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон Дори-Таъминоти» МЧЖ томонидан ҳам “Саломатлик” поездида Оролбўйи минтақасига оғирлиги 1069,7 кг бўлган, 250,7 млн.сўмлик 35 турдаги фармацевтика ва дезинфекциялаш воситаларини ўз ичига олган гуманитар юк юборилди. Бу поездларда ҳудудларга йўл олган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг жами 200 нафардан зиёд малакали мутахассислари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

  • 12 Июнь, 09:06
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech