Янгиликлар

not found

Дунёнинг энг яхши шифохоналари рейтинги

Американинг Newsweek журнали Statista билан биргаликда дунёдаги энг яхши шифохоналарнинг йиллик рўйхатини эълон қилди. Касал бўлиб, даволанишга муҳтож бўлганимизда, сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш ҳар доим асосий масалалардан биридир. Охирги беш йил давомида Newsweyek дунёнинг энг яхши касалхоналари рейтингини аниқлаш учун Statistaбилан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Рейтинг устида ишлаш жараёнида 28 та давлатдаги 2300 та касалхонадаги вазият ўрганилиб, энг яхши 250 та касалхона рўйхати тузилди. Шунингдек, рўйхат инновациялар, хизмат кўрсатиш стандартлари ва тадқиқотлар каби кўрсаткичлар бўйича таққосланган ихтисослашган шифохоналарни ўз ичига олди. Мамлакатлар турмуш даражаси, ўртача умр кўриш давомийлиги, аҳоли сони, шифохоналар сони ва маълумотлар мавжудлиги каби маълум омиллар асосида танланган. Бундан ташқари, натижаларда гигиена кўрсаткичлари каби сифат кўрсаткичлари ҳисобга олинган. Онлайн сўровда 80 000 дан ортиқ тиббиёт мутахассислари иштирок этди ва беморларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам инобатга олинди. Newsweek маълумотларига кўра, "Дунёнинг энг яхши шифохоналари доимий равишда энг яхши мутахассисларни жалб қилади ва беморларга энг яхши натижаларини тақдим этади. Энг муҳим янги даволаш усулларини татбиқ этиб, тадқиқотларни олиб боради". Қайси Европа давлатлари кучли 10 таликка киради? Тадқиқотга кўра, қитъадаги энг яхши шифохоналар Швеция, Германия ва Францияда. Қайси давлатда энг яхши шифохоналар бор? Рўйхат билан танишиб, маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

  • 22 Май, 15:55
  • Батафсил
not found

АҚШда кўз томчиларидан заҳарланганлар сони 81 тага етди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг (CDC) хабар беришича, заҳарланган кўз томчилари сабаб бўлган бактериал инфекциялар билан касалланганлар сони 81 тага етган. Март ойида касалланганлар сони 68 та эди. CДC маълумотларига кўра, тўрт киши асоратлардан вафот этди. Уларнинг 14 нафари кўр бўлиб қолди, яна 4 нафар беморнинг кўз олмаларини жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга тўғри келди. Кўпгина инфекциялар кўзлар билан чекланган бўлсада, бактериялар қон оқимига кирганда ўлимга олиб келиши мумкин. "Булар ҳалокатли ва ҳаётни ўзгартирувчи инфекциялар", деди CDC нинг микробларга қарши препаратларнинг барқарорлиги бўйича гуруҳ бошлиғи Маройя Сполдинг Уолтерс. Кўпгина беморлар турли маркадаги кўз томчиларидан фойдаланганликларини айтишган бўлсада, инфекцияланганлар орасида кенг тарқалган бренд EzriCare Artificial Tears эканлиги аниқланди. EzriCare кўз томчиларининг очиқ флаконларида ҳам беморлардан олинган намуналар билан бир хил бактериялар борлиги аниқланган. EzriCare маҳсулотлари Ҳиндистонда Global Pharma Healthcare томонидан ишлаб чиқарилган ва асосан онлайн сотилган. Тиббиёт регуляторлари одамлар бу маҳсулотни, шунингдек, худди шу ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган кўз томчилари ва малҳам шаклидаги Delsam Pharma маҳсулотларини ишлатишни тўхтатишлари кераклигини айтди. Февраль ойида Global Pharma ушбу учта маҳсулотни қайтариб олганидан бу кўрсаткич пасайганлигига қарамай, CDC касалланганлар сони янада ортиб бориши мумкинлигини айтиб ўтди. Инфекциялар Pseudomonas aeruginosa бактериясининг ўзига хос штаммидан келиб чиқади. У билан кўп ҳолларда стандарт антибиотиклар билан курашиш қийин ва баъзида умуман самарасиз. Ўтган йилгача бактерияларнинг бу ўзига хос шакли Қўшма Штатларда ҳеч қачон қайд этилмаган. Ҳозирда Американинг 18 та минтақасида ҳолатлар аниқланган. АҚШдан ташқарида ана шу бактериялар билан касалланиш ҳолатлар ҳали аниқланмади.

  • 22 Май, 13:00
  • Батафсил
not found

Шифокорларнинг 70 фоизи ҳужжатларни қандай тўлдиришни билишмайди

«Справочник врача» профессионал жамияти томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатдики, шифокорларнинг учдан бири тиббий ҳужжатларни тўлдиришда муаммоларга дуч келмоқда. 85,3% эса бошқа тиббий ҳужжатлар билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмоқда. 70% дан ортиғи ҳужжатларни нотўғри тўлдирганлиги учун турли хил жазоларга дучор бўлган — жиноят ишларидан тортиб, раҳбариятининг ҳайфсанигача. Шифокорларнинг ярмидан кўпи иш берувчининг ҳисобидан ҳужжат ишлари бўйича пуллик билим олишни хоҳлайди. Шифокорлар учун энг катта муаммо бу тиббий карталар. Улар билан боғлиқ қийинчиликларга респондентларнинг 36,4% дуч келмоқда. Шифокорларнинг 37,6 фоизи эса ҳужжатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаганини айтишди. Шифокорларнинг 62,6% нинг фикрича, қийинчиликлар пайдо бўлишининг асосий сабаби —беморнинг аралашувидан қисман ёки тўлиқ бош тортган ҳолларда шифокор ҳаракатларининг аниқ алгоритми йўқлиги. Яримидан озроғи — 47% — беморнинг тиббий аралашувга ихтиёрий розилигида имзо қўйишни унутганликларини айтишди. Шифокорларнинг учдан бир қисми ҳужжатларни тўлдиришда хатоларга йўл қўйган (нотўғри сана, беморнинг исмидаги хато ва бошқалар). Ва техник тўсиқлар муҳим муаммо: 24,7% клиникада ҳужжатлар бланкалари хато амалга оширилганлиги ва 28,5% ИДС чоп этиш учун сарфланадиган материаллар йўқлиги ва ҳоказо. Респондентларнинг атиги 1 фоизи бундай хатолар учун жиноий жавобгарликка тортилганини айтади. Яна 7,3% давлат идораларига (прокуратура, Роспотребнадзор, Росздравнадзор ва бошқалар) тушунтиришлар берган, 40,4% суғурта компанияси томонидан, 32,8% тиббий ташкилот раҳбарияти томонидан жазо чоралари қўлланган (интизомий жазо, оғзаки огоҳлантириш, ва бошқалар). Тадқиқотда иштирок этган шифокорларнинг 38,4 фоизи хатолар туфайли муаммога дуч келмаганига қарамай, 71 фоиз шифокорлар ҳужжатларни тўлдириш қоидаларидан етарлича хабардор эмаслигини таъкидлаган. Сўровда қатнашган шифокорларнинг 22,5 фоизи тиббий варақаларни тўлдириш бўйича батафсил кўрсатмалар олишни, 33,8 фоизи эса барча ҳужжатлар билан ишлаш бўйича кўрсатмалар олишни хоҳлайди. Респондентларнинг яна 13,5 фоизи кўрсатмаларга муҳтож эмас, лекин аудитни ўрганишга қизиқиш билдиришган. Респондентларнинг 49,8 фоизи тиббий ҳужжатларни тўғри тайёрлаш ва тўлдириш бўйича пуллик тренингдан ўтишга тайёр, аммо фақат иш берувчи ҳисобидан, 44,5 фоизи тиббий ҳужжатларни тўғри тўлдириш ва керакли бланкалар билан таъминлаш масалари билан тиббий муассаса раҳбари шуғулланиши керак деб ҳисоблайди. Фақатгина 5,7% ўз маблағлари ҳисобидан тиббий ҳужжатлар билан ишлашни ўрганишга тайёр.

  • 22 Май, 09:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech