Янгиликлар

not found

Сиртқи таълим шаклига қабул тугатилади

“Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-76-сон, 05.05.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади. Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан: ♦ олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди; ♦ магистратура босқичида муқобил таълим шакллари асосида илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга рухсат берилади; ♦ олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модул тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилади; ♦ муқобил таълим шаклларига талабаларни белгиланган меъёрдан ортиқча қабул қилиш лицензия талаб ва шартларини қўпол равишда бузиш деб баҳоланади ҳамда лицензияни бекор қилиш учун асос ҳисобланади. Шунингдек, ҳар бир таълим ташкилоти таркибида ички таълим сифати аудитини амалга оширишга масъул ички таълим сифати назорати бўлимлари ташкил этилади.

  • 7 Май, 08:50
  • Батафсил
not found

Шприц қачон пайдо бўлган?

Дастлабки шприцларнинг асосини шаффоф бўлмаган каучикли цилиндр, металл поршень ҳамда нина ташкил этган. Суюқ дори воситасини миқдорини ўлчагичлар эса поршенда кўрсатилган эди. Четдан қараганда ушбу тиббий восита ичида қанча суюқлик мавжудлигини аниқлаб бўлмасди. Шунга қарамай шифокорлар орасида шприць кенг оммалашди.  Бу эса замонавий тиббиёт яна янги босқичга кўтарилганидан дарак беради. Энди кўпгина хасталикларни тиббиётчилар жарроҳлик амалиётисиз ҳамда самарали даволашлари учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Шприць илк кашф этилган кўринишида узоқ муддат (салкам қирқ бир йил) беморларга хизмат қилди. 1894 йилда француз шишасоз устаси Фурнье ушбу тиббий воситанинг цилиндрини шишадан ясади. Бу янгилик ҳам тўқималар орасига дори воситаларини юборишда ўзига хос усул бўлган. Чунки шаффоф шиша орқали суюқ дори воситаси аниқ-тиниқ кўриниб турарди. Америкалик кашфиётчи Артур Смит 1950 йилда шприцни такомиллаштириш устида бош қотирди. Ўша йили у бир марта ишлатиладиган тиббий воситани кашф этди. У яратган шприць шиша цилиндр, пластик поршень ҳамда ингичка ва узун игнадан иборат эди. Ушбу игна зангламайдиган металдан ясалган. Бу янгилик ҳам тиббиёт ходимларига тез маъқул бўлди. Чунки олдинги шприцларни зарарсизлантириш учун уларни узоқ вақт қайнатишга тўғри келган ёки бу тиббий воситалар кейинчалик махсус боксларда зарарсизлантирилган. Яна орадан олти йил ўтгач эса Янги зеландиялик фармацевт Колин Мёрдок 1956 йилда бир марталик шприцни янада соддалаштирди ва уни буткул пластикдан ясади. Кейинчалик шприцларнинг тури кўпайди. Бунга кўп марта қўлланиладиган шиша цилиндрли улкан Жанэ шприцини мисол келтириш мумкин. Бу катта тиббий восита организмда суюқлик тўпланганда, уни сўриб олишда қўлланилади. Шунингдек, қандли диабет билан оғриган беморлар учун инсулинга қарамликда қўлланувчи ингичка турдаги бир марталик шприцларни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. 

  • 6 Май, 17:58
  • Батафсил
not found

Дориларнинг яроқлилик муддати қадоқдан очилгач ўзгаради

Дориларнинг яроқлилик муддати одатда қадоқда кўрсатилади, аммо бу муҳрланган дорининг яроқлилик муддати бўлиб, дори восилари қадоғидан очилгандан кейин бу муддат ўзгаради. Шу сабаб доим қадоққа очилган санани ёзиб қўйишга одатланинг. - Очилган таблеткалар ва капсулалар бир йилгача сақланиши мумкин. - Ташқи фойдаланиш учун суюқликлар қадоқ очилгандан кейин камида олти ой. - Ички фойдаланиш учун суюқликлар- уч ойдан ошмаслиги керак. - малҳамлар қадоғи ва таркибига қараб 3 ойдан 6 ойгача сақланиши мумкин. - Қулоқ томчилари - бир ойдан олти ойгача. - Кўз томчилари ва мазларини бир ойдан ортиқ, - Яримта таблетка ёки ампула 12-24 соатдан ортиқ сақлаш мумкин эмас Қадоқ очилмаган бўлса ҳам, яроқлилик муддати ўтгандан кейин дори воситаларидан ҳеч қачон фойдаланманг! Бу бора ҳар доим врач ёки дорихонадаги мутахассис билан маслаҳатлашиш — энг тўғри йўл.

  • 6 Май, 14:58
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech